

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Электр энергетика соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
2026 йил сентябрь ойидаги тадбир доирасида масъуллар бириктирилиб, «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «Повулғон», «Фарғона», «2-А» ва «Сокин» подстанциялари, гуруҳ ва хизмат бўлимларида жойига чиққан ҳолда назорат ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича билимларини мустаҳкамлаш, амалдаги талаб ва йўриқномаларга риоя этилишини таъминлаш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ