2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: 35/10 кВ «Ш.Рашидов» (с/х-8) подстанциядаги қуввати 10 МВА куч трансформаторини демонтаж-монтаж ишлари бажарилмасдан қолдирилди
  • 09.09.2026
  • 19

Бугун ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Газ йўқ қишлоқни энди электрдан ҳам маҳрум қилишмоқчи” (Тизим қишга шундай тайёргарлик кўрмоқчими?) номли сарлавҳа остида чиққан хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
 
https://t.me/nigohofficial/2219
 
Жиззах вилоят Шароф Рашидов туманида 35/10 кВ кучланишли «Зилол» подстанцияси ўта юклама билан ишлаётганлиги сабабли модернизация реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 35 кВ кучланишли энергетика объектида мавжуд 2 та 4,0 МВА трансформаторлар ўрнига подстанцияни 110 кВ кучланишга ўзгартирилиб, янги қуввати 2х16 МВА бўлган куч трансформаторни ўрнатиш ишлари якунига етмоқда.
 
Бугунги кунда ушбу подстанция модернизация ишлари якунига қадар подстанция қувватларини меъёрига келтириш ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мақсадида, вақтинчалик қисқа муддатга, тумандаги 35/10 кВ кучланишли «Ш.Рашидов» (с/х-8) подстанциясида юкламаси 30% бўлган, қуввати 10 МВА куч трансформаторини олиб бориб ўрнатиш кўзда тутилган эди.
 
Ҳозирда аҳоли вакиллари ушбу техник-муҳандислик ҳолати “бизнинг электр таъминотимизга салбий таъсир кўрсатади”, деган важда қаршилик кўрсатишди. Подстанция атрофига йиғилган аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди ва 35/10 кВ кучланишли «Ш.Рашидов» (с/х-8) подстанциядаги қуввати 10 МВА куч трансформаторини демонтаж-монтаж ишлари бажарилмасдан қолдирилди.

 

 

 

 

«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ