

Аввал хабар берганимиздек, пойтахт туманларидаги энергетика объектлари электр қурилмалари назоратдан ўтказилмоқда, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Мисол учун, Чилонзор туманида жойлашган «Сув-соз» подстанциясининг Б-Т-2 35 кВ ячейкасида капитал таъмирлашдан сўнг лаборатория синов ва текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар томонидан электр ускуналарининг техник ҳолати, созлиги ва хавфсиз ишлаш кўрсаткичлари махсус лаборатория усуллари орқали текширилмоқда. Бундай синовлар электр тармоқларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ