2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Қизириқ туманида жойлашган энергетика объектида профилактик таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 10.09.2026
  • 14

“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги, Қизириқ туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Дашт» подстанциясида электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник ишлар амалга оширилмоқда.

Профилактик таъмирлаш ишлар доирасида ВС-35 қурилмасидаги 3 дона яроқсиз изолятор янгисига алмаштирилмоқда. Мазкур ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш ҳамда электр таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

▪️ 2-сонли топшириқ-ижозатнома асосида
▪️ Бригада таркиби: 9 нафар ходим
▪️ Иш вақти: 10:00 дан 18:00 гача

Барча ишлар белгиланган техник меъёрлар ва меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

 

"Сурхондарё МЭТ" филиали Ахборот хизмати