2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Режалаштирилган таъмирлаш ишлари ҳақида ҳисобот
  • 10.09.2026
  • 12

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалида режалаштирилган таъмирлаш ишлари доирасида қуйидаги ишлар бажарилди:

♦ 110/10 кВ «Аҳолик» подстанциясида 110 кВ кучланишли портал изоляторлари алмаштирилди.

♦ 35/10/6 кВ «Тожикистон» подстанциясида Т-1 трансформаторининг 35 кВ ва 6 кВ томонларидаги аниқланган камчиликлар бартараф этилди, цинган изоляторлар алмаштирилди ҳамда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

♦ 110/10 кВ «Микрорайон» подстанциясида Т-2 (10 000 кВА) трансформаторида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Таъмирлаш ишлари хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилди.

 

«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ