2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Электр таъминоти ишончлилигини таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқларида назорат тадбирлари давом эттирилмоқда
  • 15.09.2026
  • 17

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида электр узатиш тармоқларида бир қатор профилактик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 110 кВ кучланишли «Л-17-10» электр узатиш ҳаво тармоғидаги яккалагичларда қизишни олдини олиш мақсадида кучланиш остида ювиш ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар куз-қиш мавсумида электр узатиш тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб беришга хизмат қилади.

 

«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига аъзо бўлинг!