2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САИДА МИРЗИЁЕВА: Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда
  • 15.09.2026
  • 37

Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда.

Шу мақсадда қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказдик.

Биргаликда ечим топишимиз керак бўлган масалалар талайгина — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига катта юк тушаётганидан тортиб, электр ҳамда сув таъминоти муаммоларигача. Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги керак.

Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш ниятида бўлган бизнес вакилларига кўмаклашамиз. Айнан шундай ёндашув Янги Ўзбекистон сиёсатига тўла мос келади.

Чунки бундай ташаббускор бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — Президентимиз томонидан зиммамизга юклатилган энг асосий вазифалардан биридир. 

Манба: https://t.me/SShMirziyoyeva/4245 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати