

Бугун, 2026 йил 15 сентябрь куни Акциядорлик жамиятининг маъмурий биносида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси А.А.Назиров фуқаролар шахсий қабулини ўтказди.
Қабул давомида Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси, Ахборот хизмати ҳамда Мурожаатлар бошқармаси вакиллари иштирок этишди. Мурожаатчиларга бўш иш ўринларига ишга қабул қилиш тартиби ва номзодлар билим-малакаси борасида қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
❗️Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни — суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
► Бошқа эълонлар: «Бўш иш ўринлари» рукнида
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати