2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 500 кВ кучланишли энергетика объектида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
  • 17.09.2026
  • 24

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли “Ўзбекистон” подстанциясида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ходимларнинг ҳаракат қилишга тайёргарлигини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. 

Мазкур машғулот Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 30 июлдаги “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг 2026-йил бир ярим йиллик фаолияти якунлари тўғрисида”ги йиғилиш баёни ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2026 йил 11 сентабрдаги 11-сон буйруғига асосан ташкил этилди.

Машғулот давомида фавқулодда вазиятлар юзага келганда ходимларнинг тезкор ва тўғри ҳаракат қилиши, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш ҳамда шартли авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий кўникмалари мустаҳкамланди.

Ўқув машғулоти якунида иштирокчиларнинг тайёргарлик даражаси баҳоланиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва фавқулодда вазиятларга доимий шайликни таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ