

► Нишон тумани аҳолисига
⚡️ Аввал хабар берилганидек, бугун соат 08:43 да 110 кВ кучланишли "Л-Нишон-1" ва "Л-Нишон-2" электр узатиш тармоқларининг 28-29-сонли устунларини алмаштириш бўйича техник ишлар бошланди.
♂️ Электр таъминотчи бригадалар режа асосида, белгиланган хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритмоқда. Ишлар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида, тармоқнинг узоқ муддатли барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун Нишон тумани аҳли ва тадбиркорлардан узр сўраймиз. Иш якунлангач, электр таъминоти тўлиқ тикланиши ҳақида қўшимча хабар берилади.
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТ