2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясини таъминловчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғидаги мукаммал таъмирлаш ишлари юкунланди
  • 19.09.2026
  • 2

⚠️ ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

2026 йил 20-21 сентябрь кунилари соат 00:00 дан 06:00 гача Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясини таъминловчи 110 кВ юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Натижада Чилонзор туманининг қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади:

▪️ «Катта Чилонзор» МФЙ
▪️ «Дўмбиробод» МФЙ
▪️ «Наққошлик» МФЙ
▪️ «Катта Дўмбиробод» МФЙ
▪️ «Навбаҳор» МФЙ
▪️ «Катта Навбаҳор» МФЙ
▪️ «Қатортол» МФЙ
▪️ «Кўтарма» МФЙ
▪️ «Меҳржон» МФЙ
▪️ «Ботирма» МФЙ
▪️ «Зарқўрғон» МФЙ
▪️ «Фидокор» МФЙ
▪️ «Шуҳрат» МФЙ
▪️ «Кичик Хирмонтепа» МФЙ
▪️ «Катта Хирмонтепа» МФЙ
▪️ «Гавҳар» МФЙ

Ҳамда “Бунёдкор”подстанциясида таъмирлаш ишлари муносабати билан «Юртим» подстанциясидан чиқувчи қуйидаги тармоқлар ҳам навбати билан электр тармоғидан вақтинчалик ажратилади. Натижада қуйидаги МФЙ ҳудудларининг айрим қисмларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади:

▪️ «Қатортол-1,2»
▪️ «Фарҳод-1,2»
▪️ «Москва-1,2»
▪️ «Пищевой-1,2»
▪️ «Элеватор-1,2»
▪️ «УзГУМЯ-1,2»
▪️ «ИНЯЗ-1,2»
▪️ «Ширин»
▪️ «Қўрғонтепа»
▪️ «Тепақўрғон»
▪️ «Хуросон»
▪️ «Заргарлик»
▪️ «Фарҳод»
▪️ «Тинчликобод»
▪️ «Ғузар»
▪️ «Кўҳна Чўпон ота»

Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда юкламани тенг тақсимлаш мақсадида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар юзага келади.

► Таъмирлаш ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тўлиқ тикланади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

⚡️ МАЪЛУМОТ

Аввал хабар берганимиздек, 20–21 сентябрь кунлари 110/10 кВ кучланишли «Бунёдкор» подстанциясини таъминловчи 110 кВ юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишлари давомида электр тармоқларида зарур техник ишлар амалга оширилиб, тармоқнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ишни хавфсиз ташкил этиш учун тармоқда вақтинчалик узулишлар кузатилиши мумкин.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ