2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: 110 кВ кучланишли «Бектемир-1» ва «Бектемир-2» тармоқларидаги модернизация ва реконструкция ишлари муваффақиятли якунланди
  • 22.09.2026
  • 13

⚠️ ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

2026 йил 22 сентабр 00:10 дан 07:00 гача Бектемир туманида 110 кВ Бектемир-1 ва Бектемир-2 линияларида модернизация ва реконструкция ишлари муносабати билан “Бектемир” ҳамда “ЗИПС” подстанцияларида электр таъминотида узилишлар кузатилади. 

Натижада қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади:

▪️ “Ҳ. Бойқаро” МФЙ
▪️ “Абай” МФЙ
▪️ “Бектемир” МФЙ
▪️ “Устозлар” МФЙ
▪️ “Олтинтопган” МФЙ
▪️ “Соҳил” МФЙ
▪️ “Чашма” МФЙ

Тармоққа улаш ва монтаж ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тўлиқ тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

⚡️ МАЪЛУМОТ

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 22 сентабр куни соат 00:10 дан 07:00 гача Бектемир туманида 110 кВ «Бектемир-1» ва «Бектемир-2» электр узатиш линияларида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Ишлар давомида электр тармоқларида зарур техник ва монтаж ишлари амалга оширилиб, тармоқнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ишларни хавфсиз ташкил этиш мақсадида «Бектемир» ҳамда «ЗИПС» подстанцияларида, шунингдек, айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан модернизация ва реконструкция ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ишлар якунлангач, электр таъминоти босқичма-босқич тўлиқ тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ