
❗️Жавоб: Энг аввало молиявий ва ташкилий имкониятлардан келиб чиқиб оила лойиҳасининг ҳисоб-китоби (режаси) чамалаб кўрилиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун ўрнатувчи (сервис кўрсатувчи) тадбиркорларни тўғри танлаш ва улар ёрдамида таклифларни ўрганиб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини имтиёзли асосда сотиб олиш учун платформа ишга туширилди
2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг рақамли онлайн платформаси ишга туширилган эди.
Платформа Президентимизнинг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони* ижроси доираси ишга туширилди.
Ушбу Платформадан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия қурилмалари нархини тўлиқ тўлаган истеъмолчини харид қилган харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан қопланади.
Аҳоли товар ва ишлаб чиқарувчини танлаш ҳуқуқи билан Жамғарманинг https://energymarket.uz/ онлайн платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва харид қилиш учун ариза топшириш имкониятига эга.
► Батафсил
► Youtube’ да тўлиқ томоша қилиш
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати