2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Энг кўп бериладиган саволлар
10. САВОЛ: ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИДАГИ АВВАЛГИ ҲОЛАТНИ ҲОЗИРГИСИ БИЛАН ТАҚҚОСЛАШ МУМКИНМИ?
  • 06.09.2026
  • 11

❓САВОЛ: Бундан бир неча йил олдин бир ҳафтада бир соат электр энергияси бериладиган даврлар бўлган эди, аммо эшигимиз остонасидан унинг пулини сўраб келган одам ketmasdi... Ҳозир бу масалалар қандай ҳал этилмоқда?

❗️ ЖАВОБ: Ҳозир фақат тармоқда носозлик бўлгандагина электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётган вақтда хавфсиз меҳнат шароитини яратиш учун. Энергия танқислиги муаммосига эса тамомила барҳам берилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясининг ўртача 30 фоизи қайта тикланувчи ("яшил энергетика") энергия манбаларидан олинмоқда. Истеъмолчилар эса олдиндан тўлов тизимига ўтказилган ва улар ўз ҳисобини онлайн режимда кузатиши ва тўлдириб бориши мумкин.

► Батафсил 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

t.me/uzmetaxborotxizmati