2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: тактик-ўқув машғулоти ўтказилди
  • 24.09.2026
  • 8

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 30 июлдаги 25/26-147сон баёни, 8 сентабрдаги режа-график ҳамда Наманган вилояти ҳокими — вилоятда Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2026 йил 11 сентабрдаги ФМ 22-сон буйруғига асосан Наманган вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давомида моддий захиралар, куч ва воситаларнинг шайлик ҳолати, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси, Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматлари ҳамда коммунал соҳа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги кўздан кечирилди.

Мазкур тадбирлар доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари, Республика Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Наманган вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шавкатжон Шокиржонович бошчилигидаги мутасаддилар иштирок этишди.

Тактик-ўқув машғулоти давомида “Олмазор” подстанциясидаги ЦН-6 кВ ўтиш изоляторининг шикастланиши (ёрилиши) натижасида Т-2 куч трансформаторининг дифференциал ҳимоя орқали ўчиши билан боғлиқ шартли авария ҳолати юзага келтирилди.

Машғулот жараёнида филиал мутахассисларининг авария ҳолатини тезкор аниқлаш, электр қурилмаларини хавфсиз ҳолатга келтириш, шартли авария оқибатларини бартараф этиш ҳамда электр таъминотининг барқарорлигини тиклаш бўйича амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.

Жараёнда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғофиржон Джамалов бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида Наманган вилоятида, ФВВ раҳбарлигида ўқув машғулотлари ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади энергетика инфратузилмаси обектларида юзага келиши мумкин бўлган авариялар ва бошқа кутилмаган вазиятлар содир бўлган тақдирда, фавқулодда вазиятлар ҳамда коммунал хизматларнинг ҳаракатларга тайёргарлигини текширишдан иборат.

♦ Fvv.uz

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!