2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилди
  • 25.09.2026
  • 51

Бугун соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган ЭДФ компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчди.

Маълумот учун, мазкур станция янги қурилган бўлиб, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Станциянинг авариявий ўчиши натижасида аварияга қарши автоматика ишлаб, республиканинг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинча узилди. Асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Ҳозирги вақтда электр таъминотидан узилган истеъмолчиларнинг барчаси тармоққа қайта уланди.

Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимларидаги ҳамда электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/21189 

https://t.me/uzauz/23689
https://t.me/qalampir/165499
https://t.me/daryo_kirill/156571
https://t.me/gazetauz_uzb/54316
https://t.me/the_bakiroo/13369
https://t.me/Sara_Xabarlar/130391

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати