

⚠️ ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
► Яшнобод тумани аҳолисига
2026 йил 25 сентябрь куни соат 00:00 дан 06:00 га қадар 110/35/10/6 кВ кучланишли «Водил»подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Натижада қуйидаги ҳудудлар электр энергиясидан вақтинча узилади:
• ТашСелмаш кўчаси
• Боткина кўчаси
• 22 в/г (ёки 22 ҳарбий шаҳарча)
• Махтумқули кўчаси
• Янгибозор кўчаси
• М. Улуғбек кўчаси
• С. Машҳади кўчаси
• М. Риёзий кўчаси
• Бойқўрғон кўчаси
• Қамаши кўчаси
• Олтинтепа кўчаси
• Сандиқли кўчаси
• Дўстобод МФЙ кўчаси
Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш ҳамда электр юкламаларини тенг тақсимлаш мақсадида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.
⚡️ МАЪЛУМОТ
Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 25 сентябрь куни 110/35/10/6 кВ кучланишли «Водил» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда подстанцияда модернизация ва реконструкция ишлари доирасида зарур техник ҳамда монтаж ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар подстанция ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, электр тармоқларининг барқарор, ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда.
♂️ Мутахассислар томонидан белгиланган техник тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилиб, иш жараёни назоратга олинган.
Ишлар якунлангач, электр таъминоти барқарор режимда давом эттирилади.
Аввал хабар берганимиздек, «Водил» подстанциясида бугун соат 00:00 дан 06:00 гача режалаштирилган модернизация ва реконструкция ишлари айрим техник сабабларга кўра режалаштирилган вақтдан 1,5 соатга чўзилди.
Айни вақтда барча ишлар муваффақиятли якунланди. Истеъмолчиларга электр таъминотини босқичма-босқич тўлиқ тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ