

Фармонга асосан, 2026 йил якунига қадар истеъмолчиларни 2050 йилгача ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Концепцияда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган узоқ муддатли эҳтиёжи, мавжуд ресурслар салоҳияти, аҳоли сони ва ҳудудларнинг ихтисослашуви каби омиллар инобатга олинади.
Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия сақлаш тизимлари ва атом энергетикасини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш, замонавий рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш ҳамда янги авлод энергетика технологияларига босқичма-босқич ўтишнинг узоқ муддатли истиқболлари белгиланади.
Концепция ҳар 5 йилда янгилаб борилади. Бу орқали истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, мамлакатнинг энергетика хавфсизлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган узоқ муддатли ёндашув шакллантирилади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/21191
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати