2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Тармоқ илмий-техник кенгаши
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиалида талабалар учун Workshop ташкил этилди
  • 30.09.2026
  • 30

⚡“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиалида талабалар учун Workshop ташкил этилди



► Андижон давлат техника институти Муқобил энергия манбалари кафедраси ташаббуси билан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиалида талабалар учун навбатдаги амалий Воркшоп ташкил этилди.

Унда 4-босқич Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит”, “Муқобил энергия манбалари ҳамда 3-босқич Энергетика муҳандислиги таълим йўналишлари талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида корхона мутахассислари ва институт профессор-ўқитувчилари иштирокида энергетика соҳасидаги долзарб амалий масалалар муҳокама қилинди. Талабалар электр тармоқларидаги амалий жараёнлар, электр энергияси сифати, юкламаларни таҳлил қилиш, электр йўқотишларини аниқлаш, подстанциялар ва электр узатиш тармоқлари самарадорлигини ошириш бўйича қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, талабаларга амалиёт ўташ имкониятлари, мавжуд вакант иш ўринлари, ишга қабул қилиш талаблари ҳамда келгусида зарур бўладиган касбий билим ва кўникмалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Workshopнинг асосий мақсади — талабаларнинг назарий билимларини реал ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлаш, уларни энергетика корхоналари фаолияти билан яқиндан таништириш ва келажакдаги касбий фаолият учун зарур амалий компетенцияларни шакллантириш.

Назария ва амалиёт уйғунлиги — малакали энергетика мутахассисларини тайёрлашнинг муҳим омилидир! 

Манба: https://t.me/andtexnika/39625

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати