2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ONLINE: Айни пайтда навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда
  • 30.09.2026
  • 4

Айни пайтда (бугун, 2026 йил 30 сентябрь куни) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ёш муҳандис ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказмоқда.

Бу сафарги тадбир 1 октябрь — Устоз ва мураббайлар куни муносабати билан Акциядорлик жамиятимизнинг фахрий устозлари: Холиқ Бобоёрович Элмуродов ҳамда Шамсиддин Сирожиддинович Кулибоев иштирокида бўлиб ўтмоқда. Ёш муҳандислар устозларнинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ва касб машаққатлари билан танишиб, ёшларга яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш тўғрисидаги ўгитларидан баҳраманд бўлишмоқда.

Facebook ♦ Instagram ♦ YouTube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати