2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Азиз ўқитувчи ва мураббийлар, қадрли устозлар!
  • 01.10.2026
  • 9

Азиз ўқитувчи ва мураббийлар, қадрли устозлар!

Сизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан Энергетика вазирлиги жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!

Устоз — инсон қалбига илм билан бирга ишонч, эзгулик ва келажакка интилиш туйғусини сингдирадиган улуғ касб эгасидир. Сиз берган билим ва тарбия йиллар ўтган сари шогирдларингизнинг фаолияти, изланишлари ва эришаётган ютуқларида ўз ифодасини топади.

Бугун мамлакатимиз ёқилғи-энергетика соҳасида меҳнат қилаётган минглаб мутахассислар сафида сиз таълим ва тарбия берган, устозлардан олган билимини юртимиз равнақи йўлида намоён этаётган фидойи инсонлар бор.

Соҳамизнинг эртанги куни ҳам, аввало, билимли, малакали ва Ватанига садоқатли ёш мутахассисларни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ.

Шу эзгу ва шарафли йўлдаги меҳнатингиз учун сизларга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Ҳар бирингизга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, оилавий бахт ва қалбингиздаги эзгу ниятларингиз рўёбини тилаймиз. Шогирдларингизнинг ютуқлари ҳамиша сизга қувонч ва фахр бағишласин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

Ҳурмат билан,
Шерзод Ходжаев,
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири

Манба: https://t.me/minenergy_uz/21225