

Сизларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти номидан 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
Устозлик — қалбларга маърифат нурини сингдириш, ёш авлодга билим ва тарбия бериш, инсонни эзгу мақсадлар сари етаклашдек шарафли ва масъулиятли касбдир.
Айниқса, энергетика соҳаси каби юксак билим, мустаҳкам ирода ва катта масъулият талаб этадиган йўналишларда ёш мутахассисларни тайёрлаш, уларга касб сирларини ўргатиш ва устоз-шогирд анъаналарини давом эттиришда Сизларнинг хизматларингиз беқиёсдир.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Шогирдларингиз камолини, меҳнатингиз самарасини кўриб, доимо эл-юрт ардоғида бўлиш насиб этсин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар ва мураббийлар!
Ҳурмат билан,
Акциядорлик жамияти жамоаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати