2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Қишга тайёргарлик: электр тармоқларида 222 та авария бригадаси навбатчилик қилади
  • 02.10.2026
  • 13

Фото: Курсив Узбекистан

2026/2027 йил куз-қиш мавсуми олдидан 23,5 минг км дан ортиқ электр тармоғи таъмирланди, бориш қийин бўлган ҳудудлардаги тармоқлар дрон ёрдамида текширилди

2026/2027 йил куз-қиш мавсуми олдидан 23,5 минг км дан ортиқ электр тармоғи таъмирланди, бориш қийин бўлган ҳудудлардаги тармоқлар дрон ёрдамида текширилди.

Авариявий ҳолатлар учун 222 та бригада тайёрланди

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг эксплуатация масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бобуржон Муродовнинг айтишича, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш учун 222 та навбатчи бригада ташкил этилган.

«Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи бригада ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарур эҳтиёт қисмлар, алоқа ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган. Электр қурилмаларида авариявий ҳолатлар содир бўлганда тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва носозликларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида жамиятнинг Ситуацион таҳлил бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган», — деди Муродов.



Электр тармоқларини мониторинг қилиш учун SCADA тизими ишга туширилади

S.S.Artikov электр тармоқларини масофадан кузатиш ва бошқариш учун SCADA тизими жорий этилаётганини ҳам билдирди.

«Биринчи босқичда 52 та энергетика объекти SCADA тизимига уланади. Тизим подстанциялар ва электр тармоқларидаги жараёнларни марказдан реал вақт режимида кузатиш ва бошқариш имконини беради», — деди у.


SCADA орқали диспетчерлар ускуналар ҳолати, кучланиш ва авария сигналларини тезкор кузатиб, носозликларга тезроқ жавоб қайтариши мумкин.

Манба: https://uz.kursiv.media/ 

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати