2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
rost.uz: Авария ҳолатида электр таъминоти барқарорлигини сақлаш бўйича чоралар кўрилган — «Ўзбекистон МЭТ» АЖ матбуот анжуманидан лавҳа
  • 03.10.2026
  • 21

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳар йилгидек авария сабабли йирик подстанция ёки магистрал линия ишдан чиққан ҳолатларда тизим барқарорлигини таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг эксплуатация масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бобуржон Муродов компаниянинг 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлигига бағишланган матбуот анжуманида айтди.

Унинг сўзларига кўра, қишки энг юқори юклама даврида тизимда юзага келиши мумкин бўлган критик нуқталар олдиндан аниқланиб, уларда модернизация, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда техник кўрик ишлари амалга оширилган.

«Истеъмолчиларда электр энергияси узилишларининг олдини олиш учун аниқланган камчиликлар доимий равишда бартараф этиб борилади. Асосий критик нуқталар бартараф этилган», — деди Бобуржон Муродов.

Унинг таъкидлашича, бу йилги куз-қиш мавсумида магистрал тармоқлардаги ортиқча юкланишлар сабабли электр таъминотида узилишлар кузатилмаслиги кутилмоқда.

Манба

► YouTube’да кўриш
 

 Матбуот анжуманини тўлиқ кўриш 

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати