2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: “2А” подстанциясида ёнғинга қарши амалий машғулот ўтказилди
  • 05.10.2026
  • 12

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/35/6 кВ кучланишли “2А” подстанциясида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қувасой шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ёнғинга қарши амалий машғулот ўтказилди.

 Машғулот давомида подстанция ҳудудида шартли ёнғин юзага келган ҳолатда ходимларнинг тезкор ва тўғри ҳаракатланиши, ёнғин хавфини бартараф этиш ҳамда фавқулодда вазият оқибатларини камайтириш бўйича амалий тадбирлар бажарилди

Шунингдек, ёнғин содир бўлганда ходимларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш, ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш, навбатчи ходимлар ва тегишли хизматлар ўртасида тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Амалий машғулот якунида ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига оид билим ва кўникмалари мустаҳкамланиб, фавқулодда вазиятларда ҳамжиҳатликда ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тажрибаси оширилди.

 

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ