

Аксарият истеъмолчиларга маълумки, электр таъминотида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилаётганда хавфсиз меҳмат шароитини яратиш мақсадида вақтинча таъмирга чиқарилаётган қурилманинг юкламаси иккинчи қурилмага ўтказиб турилади. Бу техник-муҳандислик амалиёти барча электр таъминоти корхоналарига хос.
Бу иш жараёни диспетчерлик хизматлари ҳамда таъминотчи корхона ва маҳаллий ҳокимият билан келишилган ҳолда (тегишли рухсатнома расмийлаштирилиб), истеъмолчилар огоҳлантирилиб, амалга оширилади.
↕️ Шу мақсадда кеча "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали расмий саҳифасида эълон берилган эди.
Эълон мазмуни қуйидагича:
"... 500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясининг Т-1 трансформаторида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 7 октябрь куни соат 00:00 дан 18:00 гача Самарқанд вилоятининг барча туманларида электр таъминотида вақти-вақти билан узилишлар кузатилиши мумкин.
Истеъмолчилардан мазкур ҳолатни тўғри тушунишларини сўраймиз."
Аммо ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги айрим расмий нашрларда ушбу хабар бироз нотўғри талқинда жамоатчиликка тақдим этилгани кузатилди ва хабар сарлавҳасидаги жумла ҳамда танланган сурат ўқувчиларда (истеъмолчиларда) бошқача таассурот қолдириши (уйғотиши) мумкин.
❗️ Шу боис Самарқанд вилояти истеъмолчилари эътиборига тақдим этилган хабарга қўшимча изоҳ берамиз:
500/220/10 кВ кучланишли «Сўғдиёна» подстанциясининг Т-1 трансформаторида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда унинг юкламаси вақтинча ўтказилган қурилма ўта юклама билан ишлаган тақдирдагина айрим электр тармоқлари қисқа муддатга ўчирилиб, юклама ростлаб борилиш эҳтиимоли мавжуд.
Айни кунларда электр таъминотидаги истеъмол ҳажми меъёрий бўлгани туфайли, ҚИСҚА МУДДАТЛИ УЗИЛИШЛАР УМУМАН БЎЛМАСЛИГИ ҳам мумкин.
Техник зарурият туфайли олиб борилаётган профилактика ишларини тўғри тушунасиз, деган умиддамиз.
https://t.me/vaqtuz_rasmiy/51701
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
«САМАРҚАНД МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ