
Ойлик доирасида асосий эътибор — электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, хавфли ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолининг электр хавфсизлиги бўйича хабардорлигини оширишга қаратилади.
Бу даврда:
♦ аҳоли, айниқса, болалар ва ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилади;
♦ электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ва бошқа электр объектларининг техник ҳолати ўрганилади;
♦ аниқланган хавфли ҳолатлар бартараф этилади;
♦ электр объектларидаги тўсиқлар, эшиклар, қулфлар ҳамда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгилар ҳолати кўриб чиқилади;
♦ аҳоли яшаш жойлари, мактаблар, боғчалар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларига яқин электр объектларига алоҳида эътибор қаратилади;
♦ ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига электр қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсиялар берилади.
Асосий мақсад — хавфни олдиндан аниқлаш, унинг олдини олиш ва электр хавфсизлиги маданиятини ошириш.
Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати