

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, мурожаатлар билан иш олиб борувчи масъул ходимларнинг ҳар уч йилда камида бир марта малакасини оширишни таъминлаш белгиланган.
Шу муносабари билан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг расмий мурожаатига кўра, жорий йининг 7–8 октябрь кунлари Акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув маъмурияти ҳамда магистрал электр тармоқларида мурожаатлар билан ишлашга масъул жами 17 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.
Икки кун давом этган малака ошириш курсида масъул ходимлар мурожаатлар билан ишлашга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти билан танишиб, бу йўналишдаги иш самарадорлигини оширишга қаратилган маҳорат дарсларидан сабоқ олишди.
✍️ Инсон ресурслари билан ишлаш ва ривожлантириш бошқармаси