

Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокимлигида Бош прокурор ўринбосари С. Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида ёқилғи-энергетика соҳасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзэнергоинспекция бошлиқ ўринбосари Б. Собиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Амиров, , Шўрчи ва Олтинсой ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, электр ва газ таъминоти корхоналари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда дебиторлик қарздорлигини қисқартириш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан барқарор таъминлаш ҳамда коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзэнергоинспекция, “Ҳудудий электр тармоқлари”, «Ҳудудгазтаъминот» ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларининг мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан ахборотлари тингланди.
Шунингдек ҳудудлардаги объектларда мавсумга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати