

Фарзандлар хавфсизлиги — барчамизнинг умумий масъулиятимиз.
—
Аввал хабар берганимиздек. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида 2026 йил 1 октябрдан 31 октябрга қадар Республикамиз ҳудудида «Электр хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари ўтказилмоқда.
Ойлик давомида электр энергиясидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, электр тармоқлари ва қурилмаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
⚠️ Электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!
► Яқинларингиз, айниқса болалар хавфсизлигини таъминланг.
Ø Электр тармоқлари муҳофаза зонасида тақиқланган ишларни амалга оширманг.
Электр хавфсизлиги — ҳар биримизнинг умумий масъулиятимиз!
✍️ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати