2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Электр энергиясини барқарор етказиб беришга қаратилган профилактик тадбирлар
  • 12.10.2026
  • 22

"Андижон магистрал электр тармоқлари" филиалида куз-қиш мавсумида электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларнинг ишончли ишлашини йўлга қўйиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

© «Андижон-МТРК» телеканали, «Андижон ахбороти» информацион дастури
 

https://www.youtube.com/

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Акциядорлик жамияти тасарруфида 35– 500 кВ кучланишли, умумий узунлиги 36 568 километр электр тармоқлари ҳамда умумий қуввати  60 844 мегаволт∙ампер бўлган 1 679 та подстанциялар мавжуд.

Электр тармоғи хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 5 тонна турли русумдаги сим, 10 километр кабель маҳсулоти, 60 дона металл ва темир-бетон таянч устунлари, 5 555 та изолятор, шунингдек, подстанциялар учун турли қувватдаги 97 та трансформатор захираси шакллантирилди.

Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи бригада ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарур эҳтиёт қисмлар, алоқа ва ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Мавсум учун жами 629 та автотранспорт ва махсус техника, жумладан, 43 та автокран, 14 та экскаватор, 125 та юк кўтариш машинаси, 82 та бригада ва 302 та тезкор гуруҳ (ОВБ) автотранспорти, 39 та автогидрокўтаргич ҳамда 24 та кўчма электротехника лабораторияси шай ҳолатга келтирилган.

Электр қурилмаларида авариявий ҳолатлар содир бўлганда тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш, маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Акциядорлик жамиятининг Ситуацион таҳлил бошқармасида раҳбар ва масъул ходимларнинг 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган.

Истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантириш, яъни режали таъмирлаш ҳамда фавқулодда ўчиш хабарлари Ахборот хизмати билан ҳамкорликда расмий веб-сайт ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида истеъмолчилар эътиборига тақдим этиб борилмоқда.

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
 

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати