

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг темир конструкцияли таянч устунларида бўёқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, 35 кВли «Л-Фориш» электр узатиш ҳаво тармоғининг 6-11-12-сонли устунларида коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар темир устунларни занглашдан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хизмат муддатини узайтиришга қаратилган.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ