

⚡️ ТОШКEНТ УЧАСТКАСИ: Тунги қурилиш-монтаж жараёнлари
«Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент участкаси томонидан Самарқанд вилояти, Ургут туманида янги қурилаётган «Чумчуқли» подстанциясида тунги соатларда ишлар олиб борилмоқда.
► Ишчи-ходимлар махсус техникалар ёрдамида подстанциялардаги қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришмоқда.
Фотолавҳаларда тунги иш жараёни, жумладан, автокран ёрдамида конструкцияларни кўтариш ишлари акс этган.
Подстанциялар электр тармоқларининг муҳим бўғини бўлиб, уларда амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
► Объектлардаги иш жараёнлари ва бажарилган ишлар ҳақида расмий каналимиз орқали маълумот бериб борамиз.
⚡️ «Магистралтармоққурилиш» — расмий канал