2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 6 кВ кучланишли қурилмадаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 14.10.2026
  • 11

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Бугун, соат 19:10 да «4-сонли» подстанциясидан чиқувчи 6 кВ кучланишли шиналар тизимида носозлик сабаб қисқа туташув содир бўлди. Натижада Т-1 ва Т-2 трансформаторларида релели ҳимоя тизими ишлаши натижасида 6 кВ кучланишли шиналар тизими тўлиқ кучланишсиз қолди.

Носозлик бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

—

110/6 кВ кучланишли «4-сонли» подстанциясидаги носозлик босқичма-босқич бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда

Соат 20:00 да 6 кВ кучланишли 2-шиналар тизимига тўлиқ тикланиб истеъмолчилар электр таъминоти тикланди. Айни вақтда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, истеъмолчилар навбати билан  электр таъминоти  тикланмоқда. 

 

“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали
⇒ t.me/AndijonMET_Axborot