2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати (Спорт тарғиботи)
Таниқли ижодкорлар билан учрашув ёш энергетикларда унутилмас таассурот қолдирди
  • 15.10.2026
  • 6

© «ИНФОграфика» студияси маҳсулоти

Таниқли ижодкорлар билан учрашув ёш энергетикларда унутилмас таассурот қолдирди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2026 йил 14 октябрь куни Акциядорлик жамиятининг кичик мажлислар залида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон иштирок ижодий учрасув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ватанимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергетика соҳасининг иқтисодиёт равнақидаги ўрни, ўзбек тили ва тилшунослик масалалари, ижодий муҳит, китобсеварлик, бугунги кунда ёшларга яратилган шароитлар ҳақида самимий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ижодкорлар Акциядорлик жамияти кутубхонасига Ёзувчилар уюшмаси номидан икки юздан ортиқ китоблар совға қилишди.

Тадбир савол-жавоб ва қизғин муҳокамаларга бой бўлди.

 

https://t.me/yozuvchilar_uz/57073

https://t.me/yozuvchilar_uz/57083

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати