
⚡️ 220/110/10 кВ кучланишли «Озодлик» подстанцияси ҳудудида жойлашган “Тезкор ходимларни тайёрлаш” ўқув марказида навбатдаги малака ошириш машғулотлари ўтказилмоқда.
► Машғулотлар Энергетика вазири маслаҳатчиси, МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетик Дадажон Айнақулович Исақулов томонидан олиб борилиб, тезкор навбатчи бригада аъзоларининг касбий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
♦ Дарслар давомида электр энергетикаси соҳасидаги тажриба ва билимлар алмашинуви, тезкор ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда мавсум ичидаги муҳим вазифаларни самарали бажариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
⚡️ Бундай ўқув машғулотлари — касбий маҳоратни ошириш, масъулиятни мустаҳкамлаш ва электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ