2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари бўйича техник ўқиш ўтказилди
  • 19.10.2026
  • 10

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали бош муҳандиси А.А. Маматқулов бошчилигида 110/35/6 кВ кучланишли “2А” подстанциясида навбатдаги техник ўқиш ташкил этилди.

Техник ўқиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 июндаги 338 сон қарори билан тасдиқланган “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари”нинг I бўлими — “Умумий қоидалар”, “Асосий қоидалар” ҳамда “Магистрал электр тармоқларидан фойдаланишнинг умумий шартлари” юзасидан тушунтиришлар берилди.

    Шунингдек, “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ёнғинлар, авариялар ҳамда бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бундай техник ўқишлар ходимларнинг касбий билим ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда магистрал электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашига хизмат қилади.


 

"ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ