

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, ходимларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида «ЭНEРГО-ИТ» жамоаси жорий йилнинг 17–18 октябрь кунлари қадимий ва афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирдилар.
Қадимий Хиванинг бетакрор муҳити, осмонўпар миноралар, маҳобатли мадрасалар ва «Ичан-қалъа» мажмуасининг сеҳрли кўчалари барчада унутилмас таассурот қолдирди. Очиқ осмон остидаги музей бўлмиш бу кўҳна шаҳар жамоага ўзгача руҳ, илҳом ва унутилмас хотираларни туҳфа этди.
Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти
Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати