
SAP S/4HANA дастурий таъминоти базасида ресурсларни бошқаришнинг корпоратив ахборот тизмида ишлаш учун мутахассисларни таклиф этади.
Бўш иш ўрни: «ENERGO-IТ» филиали “ERP тизимини бошқариш гуруҳии”га 2 нафар муҳандис лавозими.
ТАЛАБЛАР:
1. Маълумоти: Мутахассислик бўйича олий маълумот;
2. Иш тажрибаси ва стажи: муҳандис дастурчи сифатида камида 1 йил иш тажрибасига эга бўлиш;
3. Тилларни билиши: Ўзбек ва рус тилларни мукаммал билиши.
4. Қўйидаги билимга эга бўлиш зарур:
· Дастурлаш усуллари ва ахборотни қайта ишлашда компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва тартибга солувчи материаллар;
· Техник ва эксплуатацион характеристикалар, конструктив хусусиятлар, жиҳозларнинг қўллаш усуллари ва ишлаш режимлари, ахборотни механизациялаштириш, қайта ишлаш технологияси;
· Ахборотни таснифлаш ва кодлаш усуллари;
· Амалдаги стандартлар, саноқ тизимлари, шифрлар ва кодлар;
· Математик ва мантиқий таҳлил усуллари;
· Дастурлаш ва компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича тажриба;
· маълумотлар базалари. Жадваллар яратиш, сўровлар ёзиш, маълумотларни боғлаш ва маълумотлар базасини ҳимоялаш;
· SAP тизимида маълумотларни киритиш, қайта ишлаш, текшириш ва таҳлил қилиш ҳамда тизимида юзага келадиган техник ва дастурий муаммоларни аниқлаш кўникмаларига эга бўлиш.
5. Асосий вазифалар:
Ø Математик моделлар ва алгоритмларни таҳлил қилиш асосида муаммонинг ечимини амалга оширадиган дастурларни ишлаб чиқиш.
Ø Амалга оширилган дастурлар ва дастурий таъминотни такомиллаштириш.
Ø Дастурлашни автоматлаштириш усуллари ва воситаларини, ҳамда стандарт дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ø Ечилаётган масала бўйича ахборотни ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг моҳиятини шакллантириш ва математик тавсиф бериш.
Ø Умумий дастур таркибига кирувчи дастур ва кичик дастурлар учун техник шартлар ва топшириқларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй.
Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-65.
Электрон почта: energoit@uzbekistonmet.uz
ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:
· Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;
· Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;
· Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati