2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАГИСТРАЛТАРМОҚҚУРИЛИШ: «Мерганча» подстанцияси бетон қуйиш ишлари давом этмоқда
  • 19.10.2026
  • 10

Самарқанд вилояти Ургут туманида барпо этилаётган «Мерганча» подстанциясида «Магистралтармоққурилиш» филиали Тошкент ва Фарғона участкалари жамоалари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёрдамчи бино деворларини бетонлаш ишлари 100 фоиз бажарилди.

Биринчи ва иккинчи резервуарларда гидроизоляция ишлари давом этмоқда.

Трансформатор мойини сақлашга мўлжалланган 60 тонналик сиғим учун бетон қуйиш ишлари бажарилмоқда.

Ушбу қурилиш-монтаж жараёнлари ортида Тошкент ва Фарғона участкалари ишчи-ходимларининг меҳнати мавжуд. Ушбу участка жамоалари «Мерганча» подстанцияси қурилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

«Магистралтармоққурилиш» — расмий канал