2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Пойтахт энергетика объектларида модернизация ва реконструкция ишлари давом этмоқда
  • 19.10.2026
  • 10

"Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 110/10/10 кВ кучланишли «Пригородная» подстанциясида электр энергетикаси объектларини модернизация қилиш ва реконструкция ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Модернизация ва реконструкция ишлари доирасида электр хўжалиги объектларини замонавий талабларга мувофиқлаштириш, ускуналарнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш ҳамда электр таъминоти тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ишлар келгусида электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш, электр қурилмаларининг хизмат муддатини узайтириш ва истеъмолчиларни сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ