

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2026 йил 6 октябрдаги БМ-367 сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, энергетика объектлари атрофида яшовчи фуқаролар билан электр хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш юзасидан тушунтириш ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Суҳбатлар давомида фуқароларга электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида белгиланган талабларга қатъий амал қилиш, электр қурилмалари ва тармоқларига яқин ҳудудларда эҳтиёткор бўлиш ҳамда электр токи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва саломатлигини асрашнинг муҳим шартидир!
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бöлинг!