2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Пойтахт энергетика объектларида жорий таъмирлаш ва техник профилактика ишлари бажарилмоқда
  • 19.10.2026
  • 18

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги «Зафар» подстанциясида 35-сонли топшириқномага асосан жорий таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, 110 кВ кучланишли Л-О-З-2 линияси ўчиргичининг кириш қисмидаги мой босимини кўтариш ҳамда 110 кВ кучланишли ток трансформаторига мой қуйиш ишлари бажарилди.

Мазкур ишлар электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ