
Сиз азизларни кўпсонли жамоамиз номидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этамиз!
Миллий тил — курраи заминимиздаги барча халқлар ва миллатларнинг маданий ўзаги, асосий мулоқот манбаи ҳисобланади. Она тилимиз орқали алла эшитганмиз, оилада тарбия, ўқув муассасаларида таълим олганмиз, урф-одат, анъана ва маданиятларимиз руҳиятимизга сингган.
► 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши, уларнинг ривожланиши учун шароит яратилиши белгилаб қўйилган.
Алқисса шуки, тил — тарихимиз, тил — маданиятимиз, тил — миллий қадриятларимиз унсури.
Фурсатдан фойдаланиб, Жонажон юртимиз аҳлини, жаҳон мамлакатларидаги ватандошларимизни, қолаверса, энергетика соҳаси жонкуярларини бугунги байрам билан самимий табриклаб, барчангизга бахт-саодат, хонадонларингизга файз-барака, тинчлик-омонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
А.А.Назиров , «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси