2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МАТБУОТ КОТИБИ ИЗОҲИ: Электр энергетика умумтизими нима? Минтақавий транзит ва боғловчи бўғинчи?
  • 20.10.2026
  • 26

САВОЛ: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари электр энергетика умумтизими нима? Минтақадаги соҳага оид кўрсаткичларнинг қайси йўналишларида Ватанимиз энергетиклари илғор?

ЖАВОБ: Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари электр энергетика умумтизими (Марказий Осиё Бирлашган энерготизими — БEТ) — бу минтақа давлатлари (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) ўртасида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, тармоқ барқарорлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида синхрон (бир вақтда) ишлайдиган ягона юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар мажмуасидир.

Ушбу тизим совет даврида шаклланган бўлиб, унинг Мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази («Энергия» МДМ) Тошкент шаҳрида жойлашган. Тизимнинг бошқарув маркази айнан Ўзбекистонда жойлашгани бежиз эмас, чунки мамлакатимиз географик ва техник жиҳатдан минтақа энергетика тизимининг «юраги» ҳисобланади.

 

© «Нурафшон» телеканали, «НИГОҲ» лойиҳаси, 1-қисм

► "Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ матбуот котиби У. Урунов ҳамда "Ҳудудий ЭТ” АЖ матбуот котиби Ф. Нуралиев иштирок этди.

 


Журналист — Ирода Нортожиева.
 

—

❓Ўзбекистон энергетиклари минтақада соҳадаги қуйидаги асосий йўналишларда илғор ва етакчи ҳисобланишади?

▶️ Мавжуд қувватлар ва генерация ҳажми: Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик иссиқлик электр станциялари тармоғига эга. Мамлакатимиз минтақада электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажми бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини эгаллайди.

▶️ Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш тезлиги: Ўзбекистон охирги йилларда қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш суръатлари бўйича минтақада мутлақ етакчига айланди. Йирик халқаро инвестицияларни жалб қилган ҳолда бир неча гигаватт "яшил қувватлар" тармоққа уланмоқда.

 2030 йилга бориб, жами генерацияда «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.

2035 йилда юртимизда электр истеъмоли 121 миллиард киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Шу боис узоқни ўйлаб, энергетиканинг барча йўналишларини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

2030 йилга бориб Ўзбекистонда шамол электр станцияларининг умумий қувватини 10 ГВтдан ошириш режалаштирилган. Бунинг муҳим жиҳати шундаки, Ўзбекистон шароитида шамол электр станциялари йилига ўртача 3 200 соат тўлиқ қувватда ишлаши мумкин. Қуёш электр станцияларида эса бу кўрсаткич ўртача 2 300 соатни ташкил этади.

▶️ Энерготизимни модернизация қилиш ва рақамлаштириш: Республикада подстанцияларни бошқариш, АСКУЭ (электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими) ва диспетчерлик назоратини рақамлаштириш бўйича энг йирик лойиҳалар амалга оширилди.

▶️ Минтақавий транзит ва боғловчи бўғин: Ўзбекистон географик жойлашувига кўра қўшни давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва ҳатто Афғонистон) ўртасидаги электр энергияси транзитида асосий боғловчи кўприк вазифасини бажаради. Тизимнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан Ўзбекистон магистрал тармоқларининг соз ишлашига боғлиқ.

► YouTube’да тўлиқ кўриш

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР:

▪️ 10.02.2025 — Биргина маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

▪️ 29.04.2025 — БЛЭК-АУТ: Ғарбий Европада электр таъминотидаги кенг кўламли носозликлар қайд этилди

▪️ 25.05.2025 — ОАВ: “Францияда йирик блекаут юз берди”

▪️ 04.07.2025 — ОАВ: “Чехияда кенг кўламли электр узилиши юз берди — Деник”

▪️ 14.08.2026 — ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Сурхондарё вилоятининг электр таъминоти тўлиқ тикланди

⇒ Дунё мамлакатлари электр таъминотида кузатилган йирик носозликлар ва уларнинг оқибатлари
(1965–2021 йиллар)

Facebook ♦ Инстаграм ♦ YouTube

✅ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати