

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-308-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари ўртасида “Умуммиллий диктант” танлови ташкил этилди.
Танловдан кўзланган мақсад — давлат тилининг нуфузини ошириш, ходимларнинг ўзбек тилида саводли ёзиш ва иш юритиш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат. Тадбир давомида ходимлар ўз билим ва саводхонликларини синовдан ўтказиб, фаол иштирок этдилар.
Танлов якунида энг юқори натижаларни қайд этган, диктантни хатосиз ёзган ғолиб ва совриндорлар Филиал раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.
“Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали