

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Жийдакапа» очиқ тақсимлаш қурилмасида (ОТҚ) навбатдаги таъмирлаш ва техник тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, 110 кВ «Жийдакапа» қурилмасидаги мойли ўчиргичда жорий таъмирлаш ҳамда синов ишлари бажарилди. Жараён давомида электр ускуналарининг техник ҳолати текширилиб, уларнинг ишга яроқлилиги ва ишончли ишлашига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур тадбирлар электр қурилмаларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавсум давомида истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!