

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Жиззах магистрал электр тармоқлари” филиалида 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси Нафиса Қуйлонова, Хусан Юсупов ва Собир Умаров иштирок этиб, ўзбек тилининг қадри ва аҳамияти, она тилимизга бўлган эътибор, шунингдек, буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси ҳақида сўз юритдилар.
Таъкидланганидек, 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилиниши халқимизнинг миллий ўзлигини англаш ва ўзбек тилининг нуфузини юксалтириш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди.
Она тилимиз — миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва маънавиятимиз кўзгуси. Уни эъзозлаш ва келажак авлодга безавол етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ