

“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523 сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2026 йил 6 октябрдаги БМ-367 сонли “Электр хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш бўйича кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрисабз шаҳридаги 12-мактаб умумий ўрта таълим мактабида, шунингдек 110/35/10 кВ кучланишли «Гулистон» подстанцияси атрофида яшовчи фуқаролар билан профилактик учрашувлар ўтказилди.
Тадбирда ўқувчилар ва фуқароларга электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза зоналарида белгиланган талабларга риоя этиш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Ўқувчиларга электр хавфсизлиги бўйича ахборот плакатлари тарқатилди.
Асосий мақсад — аҳоли ўртасида электр хавфсизлиги маданиятини ошириш, инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда электр билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш.
2026 йил 1–31 октябрь кунлари ўтказилаётган “Электр хавфсизлиги ойлиги” доирасида 35–500 кВ кучланишли электр тармоқлари хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналарида аниқланган ноқонуний қурилиш объектлари ҳамда фермер хўжаликлари ер эгалари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан электр узатиш тармоқларининг муҳофаза зоналарида ноқонуний қурилишларни амалга оширмаслик, белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда электр тармоқлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатларга йўл қўймаслик сўралади.
⚠️ Унутманг: электр хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш — инсон ҳаёти, мол-мулк ва электр таъминоти барқарорлигини асраш гаровидир!
«ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТ