

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги электр тармоқлари ва подстанцияларда электр ускуналарининг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган техник тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сайхунобод туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясининг 110 кВ кучланишли ўчиргич қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шунингдек, Боёвут туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Гулзор» подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмаларида техник таъмирлаш ва созлаш ишлари бажарилди.
Мазкур ишлар электр ускуналарининг техник ҳолатини яхшилаш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
"СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бöлинг!